Президент Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йиғилишда “Ташаббусли бюджет” доирасидаги кўплаб лойиҳалар иши ҳали бошланмаганини танқид қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Бу йил “Ташаббусли бюджет” доирасида Фарғонадаги 266 та лойиҳага 340 миллиард сўм ажратилди.
Лекин уч ойдан бери кўплаб лойиҳалар бўйича ҳали амалий иш бошланмагани қаттиқ танқид қилинди.
Шу ойни ўзида “Ташаббусли бюджет”га вилоят бюджетидан ҳозиргача берилмаган маблағларни ўтказиб бериш топширилди.
Бунинг ҳисобига 35 та маҳалладаги электр, газ ва йўл масаласи ҳал бўлади.
"Умуман, туманлар маҳаллий бюджетида маблағни кўпроқ қолдириш мақсадида жисмоний шахслардан даромад солиғини ярмини туман бюджетида қолдириш масаласини кўриб чиқиш топширилди",– дейилади хабарда.