"Баҳоуддин Нақшбанд" ёдгорлик мажмуаси маркази томонидан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига мурожаат келиб тушган.
Унда электр тармоқлари амалда белгиланган тарифга нисбатан қўшимча тўлов ҳисобланаётганидан норозилик билдирилган. Бу ҳақида қўмита Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қўмитанинг вилоят бошқармаси томонидан олиб борган ўрганишларда "Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" томонидан ёдгорлик мажмуаси марказига етказиб берилган электр энергияси учун юритилган ҳисоб-китобларда амалда белгиланган тарифларни ошириб қўллаш аниқланган.
Оқибатда мажмуага нисбатан 115 миллион сўмлик қўшимча тўлов ҳисобланган.
Шу муносабат билан қўмита "Бухоро ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамиятига нисбатан иш қўзғатди.