АсосийЖамият

Энди “Тошкент – Андижон” поезди Қувада ҳам тўхтаб ўтади

Президент туманга туристларни жалб қилиш имкониятларини кўрсатиб берди.

'Энди “Тошкент – Андижон” поезди Қувада ҳам тўхтаб ўтади'ning rasmi

“Фарғона – Андижон” магистрал йўлини Қувадан ўтган қисмидаги 11 гектарда 40 миллион долларлик савдо ва сервис объектларини жойлаштириш мумкин. Бу ҳақида бугун Президент бошчилигида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

Давлат раҳбари туманда мебелчиликни ривожлантириш, “Шаҳристон Кубоси” археология ёдгорлигида осмон остида музей ташкил этиш ва туристларни жалб қилиш каби имкониятларни ҳам кўрсатиб ўтди. 

Буларни ҳисобга олиб, саноат, қишлоқ хўжалиги, савдо ва туризмни жадал ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш бўйича янги ёндашувлар асосида Қува тумани учун икки йиллик дастур ишлаб чиқиш топширилди. 

Қува иқтисодиётининг ўсиш нуқтаси бўлган ҳар бир ҳудуд бўйича мастер режа ишлаб чиқилади ва 100 миллиард сўм ажратилади. 

Транспорт вазирлигига “Тошкент – Андижон” йўналишида йўловчи поезди Қувада ҳам тўхтаб ўтишини ташкил қилиш топширилди.

    Бошқа янгиликлар