Куз-қиш мавсумида табиий газ етказиб берилмайдиган ҳудудларда яшовчи аҳолида электр энергиясига бўлган талаб ортиши ва бу ҳолатда 200 кВтлик ижтимоий норма камлик қилиши ҳисобга олинганми?
"Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Алвар Ғайбуллаевнинг маълум қилишича, ижтимоий ҳимояга муҳтож истеъмолчиларга электр энергияси харажатлари учун куз-қиш мавсумида кўмак берилади.
“Аниқ суммаси эсимда йўк, қанча муддатга экани эсимда йўқ, ноябрь ойида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига иситиш мавсуми учун электр энергияси истеъмоли харажати тўлаб берилади”, дейди ҲЕТ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари.