Тошкентдаги автосалон масъулларига нисбатан Жиноят кодексининг 168 (Фирибгарлик) ва бошқа модда билан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби хабар берди.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳридаги “Allianse Motors” МЧЖ мижозлар билан шартнома тузиб, машиналарни вақтида келтириб бермаган. Айримларни эса етказиб берилган авторанспорт воситасининг ҳужжатини тўғрилаб бермасдан овора қилмоқда.
Жамият мансабдор шахслари 19 нафар фуқарога автомашина олиб келиб бериш ҳақида ёлғон ваъдалар бериб, 6 млрд. 169 млн. сўм тўлов пулини ўзларининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юборишганлиги аниқланган.