АсосийСиёсат

Ўзбекистон делегацияси БРИКСнинг 10- парламентлараро форумида иштирок этди

Тадбирда савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, илм-фан йўналишларини ривожлантириш таклиф қилинди.

'Ўзбекистон делегацияси  БРИКСнинг 10- парламентлараро форумида иштирок этди'ning rasmi

Ўзбекистон парламент делегацияси шу кунларда Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилган БРИКСнинг 10- парламентлараро форумида иштирок этди. Бу ҳақда Сенат раиси Танзила Норбоева ўзининг Телеграм каналида хабар берди.

"Парламентнинг глобал ривожланиш ва хавфсизлик, иқтисодий ва гуманитар ҳамкорлик масалаларини ҳал этишдаги роли - бу йилги муҳокамалар мавзусига айланди.

БРИКСнинг парламентлараро мулоқот майдонида Ўзбекистоннинг бугунги кунда халқаро даражадаги очиқлик сиёсати, олиб бораётган ислоҳотлари ҳақида сўз юритдик.

Шунингдек, тадбир иштирокчилари мамлакатимиз дунё халқлари ўртасида дўстлик ва ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашдаги ролини таъкидлаб, Самарқанд шаҳрининг МДҲ давлатлари маданий пойтахти мақомини олганини эътироф этдилар. 

Тадбир давомида истиқболли режалар, парламентлараро алоқаларни фаоллаштириш орқали савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, илм-фан йўналишларини ривожлантириш билан бирга ёшлар ўртасида тажриба ва билим алмашишга кўмаклашувчи дастурларни амалга ошириш учун аниқ қадамларни таклиф этдик", — дейди Танзила Норбоева. 

    Бошқа янгиликлар