Ўрганиш давомида боғча биноси авария ҳолатида экани, мактаб синфхоналарида совуқ ва ўқув парталари эскиргани маълум бўлди.
Қайд этилишича, мавжуд боғча ўрнида 360 ўринли замонавий мактабгача таълим ташкилоти қурилади. Мактаб биноси эса тўлиқ таъмирланиб, замонавий лабораториялар, тил ва ижод тўгараклари ташкил этилади. Шунингдек, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ҳам зарур шароитлар яратилади.
Ташриф давомида Қашқадарё илғор касбий маҳорат техникумида таҳсил олаётган ёшлар билан ҳам учрашилди. Уларнинг интилиши, билим олишга бўлган иштиёқи ва келажакка ишончи алоҳида эътироф этилди.
«Болалик эса кутиб турмайди — муаммоларни кечиктирмасдан ҳал қилиш керак. Фарзандларимиз боғчага қўйган илк қадамидан мустақил ҳаётга кириб боргунига қадар муносиб муҳитда таълим-тарбия олиши керак», дейилади хабарда.






