"Хўжаобод ва Жалақудуқни боғлаб турувчи кўприк қулаб тушди" сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси расмий муносабат берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 14 июль куни соат 15:15да Хўжаобод ва Жалақудуқ туманларини боғлаб турувчи "Оқбўйра сой" устига қурилган кўприк қулаб тушганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Воқеа содир бўлган жойга Андижон вилояти ФВБ раҳбарияти, туман ҳокимлик вакиллари ва Андижон вилояти ФВБ Қутқарувчилари етиб борган.
Ҳозирда "Оқбўйра сой" сув оқими ўз йўлида харакатланмоқда.
Мазкур холат юзасидан фуқароларнинг тан жарохати ёки халок бўлганлар тўғрисидаги маълумот келиб тушмаган.






