АсосийЖамият

Жиззахда айиқ икки кишига ташланиб, уларнинг ўлимига сабаб бўлди

Айиқ овчилар томонидан ўлдирилгани айтилмоқда.

'Жиззахда айиқ икки кишига ташланиб, уларнинг ўлимига сабаб бўлди'ning rasmi

Жиззах вилояти Зомин тумани ҳудудида айиқ икки нафар фуқаронинг умрига зомин бўлгани ҳамда айиқ овчилар томонидан ўлдирилгани ҳақида хабар тарқалди. Вилоят экология бошқармаси ушбу хабар ёлғонлигини билдирди.

Маълум қилинишича, ижтимоий тармоқларда шов-шувларга сабаб бўлаётган ушбу ҳолат аслида Россиянинг Байкалорти ўлкасида содир бўлгани аниқланди. Бу ҳақида Россия Федерацияси Амур вилоятининг Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш бошқармаси масъул ходимлари томонидан расмий муносабат билдирилган.

Экология бошқармасига кўра, бу каби нотўғри маълумотларга ишонмасликни сўради ва қонунчиликда ёлғон хабарлар тарқатган шахслар жавобгарликка тортилиши мумкин.

Бошқа янгиликлар