АсосийЖамият

Ўзбекистонда газ заправкалар учун қўшимча талаблар белгиланди

Энди янги АГТКШлар қуриш учун лицензия фақат Энергетика вазирлигининг тақдимномасига кўра берилади.

'Ўзбекистонда газ заправкалар учун қўшимча талаблар белгиланди'ning rasmi

Вазирлар Маҳкамасининг “Табиий газ ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда "Norma" хабар беради. 

Ҳужжат табиий газ ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда сиқилган газни автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари орқали (АГТКШ) сотишни тўлиқ рақамлаштирган ҳолда улардан ноқонуний фойдаланиш ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш чора-тадбирларини назарда тутади.

2024 йил 1 сентябрдан нефть, газ (шу жумладан, сиқилган табиий ва суюлтирилган углеводород гази) ва газ конденсатини қазиб олиш ва қайта ишлаш учун лицензия олишда кўрсатиладиган технологик жараёнлар ва технологик ускуналарнинг ҳолати техник жиҳатдан тартибга солинади.

Янги АГТКШлар қуриш учун табиий газ тармоқларига уланиш бўйича техник шартлар ва лицензия фақат Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолдаЭнергетика вазирлигининг тақдимномасига кўра берилади.

Лицензия ёки рухсатнома олиш учун қуйидаги қўшимча ҳужжатлар тақдим этилиши керак:

 АГТКШ орқали сотиладиган сиқилган газ сарфи ҳисобини бевосита газ тарқатиш устунларидаги маълумотларни реал вақт режимида юритиш имконини берувчи Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор Uzinfocom МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган тизимўрнатилганини тасдиқловчи ҳужжат;

Энергетика вазирлигининг АГТКШ орқали сиқилган газ сотиш бўйича янги лицензия олиш Вазирлар Маҳкамаси билан келишувини тасдиқловчи тақдимномаси.

Амалдаги лицензиатлар учун Uzinfocom автоматлаштирилган тизимларига уланиш талаби 2025 йил 1 январдан бошлаб мажбурий ҳисобланади.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 2024 йил 11 июлдан кучга кирган.

Бошқа янгиликлар