АсосийДунё

ҲАМАС Исроил билан музокараларни тўхтатди

Бунга Исроилнинг ҳужумлари сабаб бўлган.

'ҲАМАС Исроил билан музокараларни тўхтатди'ning rasmi

ҲАМАС Исроил билан ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларни тўхтатишини эълон қилди. Бу ҳақида zamon.uz хабар бермоқда.

 Маълумотларга кўра, музокаралар Исроил томонидан давом эттирилаётган ҳалокатли ҳужумлар туфайли тўхтаган.

 Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил ҳарбийлари Ғазо секторидаги Хон Юнис яқинидаги гуманитар зонадаги объектга зарба бергани хабар берилган эди. Ғазо сектори соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, зарба оқибатида камида 92 киши ҳалок бўлган.

 ЦАХАЛга кўра, зарба нишонлари ҲАМАСнинг Ғазо секторидаги ҳарбий раҳбари Муҳаммад Дейф ва унинг ўринбосари, бригада қўмондони Рафаа Саламеҳ бўлган. Бироқ Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу уларнинг йўқ қилинганига далиллар мавжуд эмаслигини билдирди. 

 ҲАМАСнинг юқори мартабали мулозими Al Jazeera телеканалига айтишича, Муҳаммад Дейф ҳужумдан омон қолган.

    Бошқа янгиликлар