Андижон шаҳрида Ўшда содир бўлган селда оқиб келган қирғизистонлик 19 ёшли ва 10 ёшли қизларнинг жасадлари топилди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар беришича, фуқаролар Н.М. ва Н.М. бугун соат 14:30 да топилиб, Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан шаҳар ўликхонасига олиб кетилган.
Эслатиб ўтамиз, Андижондаги Шаҳрихонсойда қўшни Қирғизистондан оқиб келган кичкина қизнинг жасади топилган эди.