АсосийЖамият

Тошкентда Америка технологиялар университети очилиши кутилмоқда

Ўзбекистон Президентининг ўтган йили АҚШга ташрифи чоғида таълим соҳаси бўйича ҳам келишувларга эришилган.

'Тошкентда Америка технологиялар университети очилиши кутилмоқда'ning rasmi

Давлатимиз раҳбари раислигида бугун ўтказилган йиғилишда тармоқ, корхона ва олий таълим муассасаси узвийлигини мустаҳкамлаш, ўз соҳасида илғор, рақобатдош мутахассислар тайёрлаш зарурлиги таъкидланди.

Ўзбекистон Президентининг 2023 йил сентябрь ойида АҚШга ташрифи чоғида таълим соҳаси бўйича ҳам келишувларга эришилган эди. Шунга мувофиқ, Тошкент шаҳрида Америка технологиялар университети очилиши кутилмоқда.

Унинг фаолияти 2024/25 ўқув йилидан бошланади. Университетда муҳандислик, архитектура ва дизайн, ахборот технологиялари, соғлиқни сақлаш, иқтисодиёт ва молия, халқаро муносабатлар соҳалари учун кадрлар тайёрланади. Битирувчиларга Aризона давлат университети ёки АҚШда тан олинадиган ҳамкор хорижий университетнинг дипломи берилади.

Бу борадаги ташкилий чора-тадбирлар ва келгуси мақсадлар белгилаб олинди.

    Бошқа янгиликлар