АсосийДунё

Трамп расман Республикачилар партиясидан президентликка номзод сифатида кўрсатилди

АҚШда президентлик сайловлари 5 ноябрь куни бўлиб ўтади.

'Трамп расман Республикачилар партиясидан президентликка номзод сифатида кўрсатилди'ning rasmi

 Республикачилар партияси АҚШ президентлигига Дональд Трамп номзодини илгари сурди. Овоз бериш натижасида Трамп расман номзодликни қўлга киритди.

“Дональд Трамп қурултой делегатларининг кўп овозини олгани сабабли, партия уни президентликка номзод деб эълон қилди”, - деди Вакиллар палатаси спикери Майк Жонсон. 

Трамп сенатор Жеймс Дэвид Вэнсни вице-президентликка номзод сифатида эълон қилди.

Вэнс агар Трамп сайловда ғалаба қозонса, Украинадаги можарони тугатиш учун Россия билан музокара олиб боришини айтди. 

АҚШда президентлик сайловлари 5 ноябрь куни бўлиб ўтади.

    Бошқа янгиликлар