АсосийСиёсат

Ўзбекистонда скутер ва самокатларда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланади

Камералар қайд этган йўл қоидабузарликлари айрим ҳолларда бекор қилиниши мумкин.

'Ўзбекистонда скутер ва самокатларда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланади'ning rasmi

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга қаратилган қонун лойиҳасини учинчи ўқишда қабул қилди.

Мазкур қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кичик ҳажмли электр двигателли транспорт воситаларини ва индивидуал ҳаракатланиш бошқариш вақтида содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.

Бунда электросамокатлар, скутер, мопед ҳамда велосипед ҳайдовчи, индивидуал ҳаракатланиш воситасида бошқарувчи томонидан содир этилган ҳаракатлар назарда тутилмоқда. Индивидуал ҳаракатланиш воситалари бу двигатель (электросамокат, электр скейтбордлар, сегвейлар, унитцикллар, моноғилдирак ва бошқа шунга ўхшаш воситалар) ёрдамида одамнинг индивидуал ҳаракатланиши учун мўлжалланган бир ёки бир нечта ғилдираклари (роликлари) бўлган транспорт воситасидир.

Шунингдек, фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган ҳолат муайян қисқа муддат давомида қарор қабул қилинмаган тақдирда, ҳуқуқий оқибат келтириб чиқармаслигини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда.

Қонун лойиҳаси билан автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали йўл ҳаракати қоидалари бузилгани қайд этилган ҳолларда транспорт воситасининг мулкдори тўғрисида маълумот мавжуд бўлмаса, шунингдек, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид маълумотлар жарима солиш тўғрисида қарор чиқаришга ваколатли бўлган мансабдор шахсга (яъни ҳуқуқбузарга эмас) 48 соат ичида юборилмаган бўлса ишни кўриб чиқиш тугатилиши ҳақидаги норма билан тўлдирилмоқда.

Шунингдек, тез тиббий ёрдам ва ёнғин-қутқарув бўлинмалари транспорт воситалари томонидан содир этилган қоидабузарликлар юзасидан юритилган маъмурий ишларни ортиқча қоғозбозликдан воз кечган ҳолда тугатиш тартибини жорий этиш назарда тутилмоқда.

Депутатларнинг қайд этишича, ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилишини, йўл-транспорт ҳодисаларининг олди олиниши ҳамда йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш орқали фуқароларнинг қонуний манфаатлари самарали ҳимоя этилишига хизмат қилади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар

'Ҳар бир тармоқ кесимида энергияни 10-15 фоиз иқтисод қилиш вазифаси қўйилмоқда'ning rasmi

Сиёсат 29.01.2025 09:34

Ҳар бир тармоқ кесимида энергияни 10-15 фоиз иқтисод қилиш вазифаси қўйилмоқда

Ҳисоб-китобга кўра, 2030 йилда 117 миллиард киловатт соат, 2035 йилда эса 135 миллиард киловатт соат электр энергияси талаб этилади.

'Ўзбекистонда хонадонлар томининг камида 50 фоизини қуёш панеллари билан қоплаш режалаштирилмоқда'ning rasmi

Сиёсат 28.01.2025 16:07

Ўзбекистонда хонадонлар томининг камида 50 фоизини қуёш панеллари билан қоплаш режалаштирилмоқда

Шунингдек, 2 йил ичида 3 мингга яқин кичик гидроэлектростанциялар қуриш кўзда тутилган.

'Ўзбекистон Судьялари Ассоциацияси раиси Убайдулла Мингбаевга фахрий унвон берилади'ning rasmi

Сиёсат 28.01.2025 13:50

Ўзбекистон Судьялари Ассоциацияси раиси Убайдулла Мингбаевга фахрий унвон берилади

Шавкат Мирзиёевнинг "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси" унвонини бериш тўғрисидаги фармони эълон қилинди.

'Қизириқ туманига янги ҳоким тайинланди'ning rasmi

Сиёсат 28.01.2025 09:40

Қизириқ туманига янги ҳоким тайинланди

Шу пайтга қадар туман ҳокими вазифасида ишлаб келган Анвар Орипов ўз аризасига биноан лавозимидан озод этилди.

'Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенкони самимий қутлади'ning rasmi

Сиёсат 27.01.2025 12:52

Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенкони самимий қутлади

Давлатимиз раҳбари телефон орқали Лукашенкони Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклади.

'"Ҳайратон – Мозори-Шариф" темир йўлидан фойдаланиш бўйича шартномани узайтириш юзасидан келишувга эришилди'ning rasmi

Сиёсат 27.01.2025 09:49

"Ҳайратон – Мозори-Шариф" темир йўлидан фойдаланиш бўйича шартномани узайтириш юзасидан келишувга эришилди

Ўзбекистон ва Афғонистон трансафғон темир йўл қурилиш лойиҳаси бўйича учрашув ўтказди.