АсосийЖамият

2025 йилда Толимаржон ИЭСда қўшимча яна 8,5 млрд кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилади

Шунингдек, йилига 600 миллион куб метр табиий газ тежалиши кутилмоқда.

'2025 йилда Толимаржон ИЭСда қўшимча яна 8,5 млрд кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилади'ning rasmi

Толимаржон ИЭСда инвестициявий лойиҳа асосида умумий қуввати 1065 МВт бўлган 4-5-сонли буғ-газ қурилмаларини бунёд қилиш ишлари давом этмоқда. Бу ҳақда "Иссиқлик электр станциялари" АЖ матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, лойиҳанинг бош пудратчиси сифатида Испаниянинг “Intecsa Ingeniera Industrial S.A.” ва Япониянинг “Mitsubishi Corporation” компаниялари қатнашяпти. Шунингдек, қурилиш ишларига Туркиянинг “Çalik Enerji” компанияси мутахассислари ҳам жалб қилинган.

2025 йилда ягона энерготизимга уланиши кўзда тутилган мазкур буғ-газ қурилмаларининг ишга туширилиши натижасида корхонада йилига қўшимча яна 8,5 млрд кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқаришга эришилади. 

Қайд этилишича, юқори тежамкор технологияларни қўллаш ҳисобига йилига 600 миллион куб метр табиий газ тежалади.

Айни пайтда буғ-газ қурилмаларининг турбина пойдеворлари билан боғлиқ арматура ва бетон ишлари якунланган. 

Маълумот ўрнида, қурилишда 1 минг 684 нафар мутахассис, шу жумладан 1 минг 500 нафар маҳаллий ишчи-ходимлар меҳнат қилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шайхонтоҳурда 2 қаватли дўкон ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:28

    Шайхонтоҳурда 2 қаватли дўкон ёниб кетди

    Ҳодиса жойига 4 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси етиб борган.

    'Ўзбекистон экологияси учун GEF 6,1 млн доллар ажратади'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:21

    Ўзбекистон экологияси учун GEF 6,1 млн доллар ажратади

    Шунингдек, ушбу ташкилот Марказий Осиё экотизими бўйича лойиҳани қиймати 18,4 миллион доллар билан молиялаштиради.

    'Ўзбекистонда алкоголь маҳсулотларига акциз солиғи ЖСТ талаблари асосида бирхиллаштирилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:12

    Ўзбекистонда алкоголь маҳсулотларига акциз солиғи ЖСТ талаблари асосида бирхиллаштирилади

    2027 йил 1 январгача алкоголь маҳсулотларига қўлланиладиган акциз ставкалари босқичма-босқич тенглаштирилади.

    'Наманганда Onix уриб кетиши оқибатида яна бир ЙПХ ходими ҳалок бўлгани айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:05

    Наманганда Onix уриб кетиши оқибатида яна бир ЙПХ ходими ҳалок бўлгани айтилмоқда

    Наманган вилоятига даволаниш учун борган навоийлик ЙПХ ходими ЙТҲ оқибатида вафот этди.

    'Ўзбекистонда “Шажара” ахборот тизими йўлга қўйилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:42

    Ўзбекистонда “Шажара” ахборот тизими йўлга қўйилади

    2026 йил 1 сентябрдан фуқаролар ўз оила шажарасини онлайн тарзда кўриши мумкин бўлади.

    'Тошкентда маст ҳайдовчи тунги тинчликни бузди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:10

    Тошкентда маст ҳайдовчи тунги тинчликни бузди

    Миробод туманида Malibu ҳайдовчиси маст ҳолда фуқароларни ҳақорат қилган.