АсосийЖамият

Истанбулдан Тошкентга учиб келган фуқаро тиллаларни ноқонуний олиб ўтишга уринди

10 дан ортиқ тақинчоқнинг тахминий қиймати 42 миллион сўмдан ортиқни ташкил этган.

'Истанбулдан Тошкентга учиб келган фуқаро тиллаларни ноқонуний олиб ўтишга уринди'ning rasmi

Истанбулдан учиб келган фуқаро тиллаларни ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлди. Бу ҳақда “Тошкент-АЭРО” ИБК ахборот хизмати маълум қилди. 

Маълум бўлишича, кеча, 16 июль куни соат 05:30 ларда “Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти” чегара-божхона пости ходимлари томонидан “Истанбул-Тошкент” йўналиши бўйича учиб келган Ўзбекистон Республикаси фуқароси шахсий кўрикдан ўтказилганда, божхона назоратига тегишли тартибда тақдим этилмаган, муқобил манбаларга кўра тахминий қиймати 42 млн 900 минг сўм бўлган умумий оғирлиги тахминан 65 грамм бўлган сариқ рангли металлдан ясалган заргарлик буюмлари, яъни 2 дона бўйинга тақиш учун занжир, 5 дона қўл занжири, 3 дона узук, 2 жуфт зирак ва 1 дона кулон борлиги аниқланди. 

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар