Ижтимоий тармоқлардаЎзЛиДеП 2024 йилда хизмат автомашина воситаларини харид қиляпти деган мазмунда хабарлар тарқалмоқда.
Партия 2024 йил бюджетида машина харид қилишни кўзда тутмаганини ва жорий йилда бирорта ҳам автомашина харид қилмаслигини маълум қилди.
"Ваҳоланки, партиямизнинг 2024 йил учун тасдиқланган бюджетида хизмат автотранспорт воситаларини харид қилиш учун маблағ ажратилмаган ва кўзда ҳам тутилмаган.
Шу сабабли, партиямиз 2024 йилда бирорта ҳам автотранспорт воситаларини сотиб олмаслигини маълум қилади", - дейилган ЎзЛиДеП матбуот хизмати хабарида.






