АсосийЖамият

Davr-On виртуал маслаҳатчи soliq.uz билан интеграция қилинди

Солиқ қўмитаси томонидан ишга туширилган виртуал маслаҳатчи билан биринчи куннинг ўзида 20 835 нафардан дан ортиқ фойдаланувчи мулоқот қилди.

'Davr-On виртуал маслаҳатчи soliq.uz билан интеграция қилинди'ning rasmi

 Davr-On билан энди soliq.uz сайти орқали мулоқот қилиш мумкин. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Солиқ қўмитаси томонидан ишга туширилган  виртуал маслаҳатчи  – Davr-On кенг жамоатчилик томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди. 

Мазкур виртуал ёрдамчи ишга туширилганлиги ҳақида бир кунда ОАВ ва ижтимоий тармоқларда 100 дан зиёд хабарлар тарқалди. 

Биринчи куни Davr-On билан 20 835 дан ортиқ фойдаланувчи мулоқот қилди. Ҳозирда уларнинг жами сони 25 357 нафарни ташкил этмоқда. 

Мутахассислар унинг имкониятларини кенгайтиришга ва сизларнинг энг ишончли ёрдамчингизга айлантиришга ҳаракат қилмоқда. 

Мана шу ҳаракатлар натижаси ўлароқ,Davr-On Солиқ қўмитасининг расмий сайти – soliq.uz билан интеграция қилинди. Энди фойдаланувчилар у билан ушбу сайт орқали ҳам мулоқот қилиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар