АсосийДунё

Қирғизистон президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади

Ташриф доирасида ўзаро манфаатли барча соҳалардаги икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.

'Қирғизистон президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади'ning rasmi

Қирғизистон президенти Садир Жапаров 18−19 июль кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда Қирғизистон раҳбари матбуот хизмати хабар берди. 

Ташриф доирасида Қирғизистон раҳбари президент Шавкат Мирзиёев билан икки томонлама музокаралар ўтказади. Томонлар "ўзаро манфаатли барча соҳаларда" ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилади.

"Ўзаро савдо ҳажмини ошириш, бизнес ва ҳудудлар даражасида кооперация алоқаларини кучайтириш, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида қўшма лойиҳаларни илгари суриш, транспорт-транзит соҳасидаги имкониятлардан фойдаланиш, маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилади", — дея аниқлик киритди Ўзбекстон президенти матбуот хизмати.

Икки давлат раҳбарлари Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги маданият кунларининг расмий очилиш маросимида, шунингдек, амалга оширилаётган икки томонлама лойиҳаларнинг онлайн ишга туширилишида иштирок этади.

Бундан ташқари, Қирғизистон-Ўзбекистон бизнес-форуми ҳамда икки мамлакат олий таълим муассасалари ректорлари форуми мазкур ташрифга тўғри келади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар

'Блогерларнинг қиёфаси қимор ўйинларини реклама қилиш учун сохталаштирилгани аниқланди'ning rasmi

Дунё Бугун 17:00

Блогерларнинг қиёфаси қимор ўйинларини реклама қилиш учун сохталаштирилгани аниқланди

AI ёрдамида машҳур шахсларнинг овоз ва тасвирлари қалбакилаштирилган ҳолда ноқонуний қимор ўйинлари рекламасида қўллангани маълум бўлди.

'Теҳронда ҳавонинг кескин ифлосланиши сабаб мактаблар ёпилди'ning rasmi

Дунё Бугун 15:08

Теҳронда ҳавонинг кескин ифлосланиши сабаб мактаблар ёпилди

Пойтахтдаги оғир экологик вазият туфайли таълим муассасалари вақтинча масофавий ўқишга ўтказилди.

'Украинадаги уруш 2025 йил охирига қадар якунланиши мумкин'ning rasmi

Дунё Бугун 13:47

Украинадаги уруш 2025 йил охирига қадар якунланиши мумкин

НАТО бош котиби Марк Рютте Украинадаги уруш йил охиригача тугаши эҳтимоли борлигини айтди.

'БААда қўлга олинган Интерпол қидирувидаги 3 нафар ўзбекистонлик ватанга топширилди'ning rasmi

Дунё Бугун 11:20

БААда қўлга олинган Интерпол қидирувидаги 3 нафар ўзбекистонлик ватанга топширилди

Оғир жиноятлар содир этишда гумонланиб, халқаро қидирувда бўлган уч нафар фуқаро БААдан Ўзбекистонга олиб келинди.

'Ҳар 10 дақиқада бир аёл яқинлари томонидан ўлдирилади'ning rasmi

Дунё Бугун 07:49

Ҳар 10 дақиқада бир аёл яқинлари томонидан ўлдирилади

БМТ маълумотига кўра, ўтган йили дунё бўйлаб 83 минг аёл ва қиз қасддан ўлдирилган.

'Австралия сенатори бурқа билан боғлиқ можаро сабаб лавозимидан четлатилди'ning rasmi

Дунё 25.11.2025 17:36

Австралия сенатори бурқа билан боғлиқ можаро сабаб лавозимидан четлатилди

Унинг ҳаракати ижтимоий муҳокамалар ва танқидларга сабаб бўлди.