АсосийСиёсат

Туризм йўналишлардаги университетларда ўқиш муддати 3 йилга қисқартирилади

Республикага сайёҳлар оқимини яхшилашга бағишланган йиғилишда мазкур йўналиш учун мутахассислар тайёрлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

'Туризм йўналишлардаги университетларда ўқиш муддати 3 йилга қисқартирилади'ning rasmi

Давлат раҳбари сешанба куни бўлиб ўтган йиғилишда келгуси ўқув йилида бу йўналишда қатор янгиликларни амалга ошириш режалаштирилган. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Жумладан, туризм ва меҳмонхона хўжалиги соҳасида ўқув дастурлари жаҳон рейтингида биринчи 100 таликка кирувчи таълим муассасаларининг тажрибаси асосида такомиллаштирилади. Бу соҳада олий таълим тўрт йилликдан уч йилликка ўтказилади. 

Талабаларга бир вақтнинг ўзида ихтисослиги бўйича ишлаб, касбий кўникмаларини бевосита иш жойларида ривожлантириш имконияти яратилади. Андижон, Бухоро, Самарқанд ва Урганч давлат университетлари, Шарқшунослик, Жаҳон тиллари ва “Ипак йўли” олийгоҳларида гидларни тайёрлаш курслари ташкил этилади.

Бошқа янгиликлар