"Домодедово-Самарқанд" йўналишидаги авиарейс билан учиб келган, рус миллатига мансуб 1978 йилда туғилган фуқаро М.А. маст ҳолатда стюардессаларга самолётда портловчи модда борлигини айтган. Бу ҳақида ИИВ матбуот хизмати раҳбари маълумот берган.
Вилоят ИИБ махсус гуруҳи томонидан олиб борилган текширувлар мазкур бортда ҳеч қандай портловчи, ёнувчи ёки шубҳали буюмлар мавжудлиги аниқланмаган.
Тартиббузар ҳаракатларида МЖтКнинг 183-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари борлиги сабабли, тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судига юборилган.