АсосийЖамият

“Ижтимоий тармоқларда, матбуотда фейк ва дезинформацияларнинг сони ортиб бораётганлигига гувоҳ бўляпмиз” – Комил Алламжонов

Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаменти раҳбари давлат ва нодавлат теле, радиоканаллар ҳамда бошқа ОАВ раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

'“Ижтимоий тармоқларда, матбуотда фейк ва дезинформацияларнинг сони ортиб бораётганлигига гувоҳ бўляпмиз” – Комил Алламжонов'ning rasmi

Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаменти раҳбари Комил Алламжонов давлат ва нодавлат теле-, радиоканаллар ҳамда бошқа ОАВ раҳбарлари билан учрашди.

Учрашувда теле- ва радиоканаллар, умуман ОАВ ва медиатармоқлар олдидаги долзарб муаммолар, янги трендлар, матбуотнинг яқин келажакдаги ҳолати, шунингдек, миллий контент яратиш ишлари атрофлича муҳокама қилинган.

"Сўнгги вақтларда ОАВ ва медиа вакиллари ўз фаолиятларида сенсацион материалларга урғу бераётганлиги, таъбни хира қилувчи турли нохуш вазиятлар, шу жумладан, қотиллик, ўлим билан боғлиқ ҳодисаларни бўрттириб кўрсатиш тенденсияси кузатилмоқда.

Қолаверса, ижтимоий тармоқларда, матбуотда фейк ва дезинформацияларнинг сони ортиб бораётганлигига ҳам гувоҳ бўляпмиз. 

Шу нуқтаи назардан, бу каби носоғлом медиа муҳитни ўзгартириш, хусусан, соҳада қонунчиликни такомиллаштириш, журналист этикасини тартибга солиш масалалари юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди", - дейди Алламжонов.

    Бошқа янгиликлар