АсосийСиёсат

2024 йилда жавобгарликка тортилган мансабдорлар сони 34 фоизга ошди

Жорий йилнинг биринчи ярмида 2389 нафар мансабдор жиноий жавобгарликка тортилди.

'2024 йилда жавобгарликка тортилган мансабдорлар сони 34 фоизга ошди'ning rasmi

Ўзбекистон Бош прокуратураси 2024 йилнинг биринчи ярмида мансабдор шахслар томонидан содир этилган жиноятлар бўйича маълумот берди.

Инфографикага кўра, 6 ойда 2525 та жиноят иши бўйича 2389 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган (2023 йил биринчи яримйилликда 1804 та иш юзасидан 1778 нафар, +34,4 фоиз).

Уларнинг 23 нафари республика (2023 йилда 14 нафар эди), 223 нафари вилоят (100), 2143 нафари эса туман-шаҳар (1664) миқёсидаги ходимлар саналади.

Мазкур жиноятлардан келтирилган зарар 2024 йил олти ойида 1 триллион 466 миллиард сўмни ташкил этди (2023 йилда 879 млрд сўм).

  • 1467 нафар — ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш (2023 йилда 1151);
  • 191 нафар — фирибгарлик (144);
  •  158 нафар — пора, унда воситачилик қилиш (66);
  • 104 нафар — мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш (157);
  •   48 нафар — мансаб сохтакорлиги (34);
  •   30 нафар — ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш (14);
  •   28 нафар — мансабга совуққонлик билан қараш (23);
  •   363 нафар — бошқа жиноятлар (189).

Бошқа янгиликлар