АсосийСиёсат

Кўксаройда Садир Жапаровни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутлади.

'Кўксаройда Садир Жапаровни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди'ning rasmi

Кўксарой қароргоҳида мамлакатимизга давлат ташрифи билан келган Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровни тантанали кутиб олиш маросими бўлди. Бу ҳақда Президент маьбуот хизмати хабар берди. 

Қароргоҳ олдидаги майдонда давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий кутиб олди ва шоҳсупага таклиф этди. Ҳарбий оркестр икки давлат мадҳияларини ижро этди.

Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.

Биргаликда суратга тушишдан сўнг давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари бошланди.

Бошқа янгиликлар