АсосийЖамият

Самарқандда 11 та ҳокимликнинг қабул қилган ҳужжатларида қонун талаблари бузилгани аниқланди

Шартномалар тузишда устунлик беришда, имтиёзли шартлар белгилашда камчиликларга йўл қўйилган.

'Самарқандда 11 та ҳокимликнинг қабул қилган ҳужжатларида қонун талаблари бузилгани аниқланди'ning rasmi

Самарқанд вилоятидаги 11 та туман (шаҳар) ҳокимликларининг қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари "Рақобат тўғрисида"ги қонун талабларига зид эканлиги аниқланди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси хабар қилди. 

Маълум қилинишича, жорий йилнинг II чорак якунида Рақобат қўмитасининг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Самарқанд вилоятидаги  туман (шаҳар) ҳокимликларининг қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини “Рақобат тўғрисида”ги Қонун талабларига мослиги ҳамда рақобатни ривожлантиришга тўсқинлик қиладиган ҳужжатларнинг қабул қилиниши юзасидан ўрганиш ишлари ўтказилди.

Мазкур ўтказилган ўрганишлар давомида, Самарқанд вилоятидаги  туман ва шаҳар ҳокимликлари (Иштихон, Паяриқ, Пастдарғом, Тойлоқ, Қўшработ, Самарқанд, Ургут, Жомбой, Каттақўрғон, Нарпай ва Каттақўрғон шаҳар) томонидан қабул қилинган норматив тусдаги ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 22-моддаси талабларига зид равишда қарор, буйруқ ва фармойишлар қабул қилишда, шартномалар тузишда устунлик беришда, айрим хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолияти учун бошқа камситувчи ёки имтиёзли шартлар белгилашда камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланди.

Ўрганиш ишлари натижаларига кўра,  ҳудудий бошқарма томонидан  шаҳар ва туман ҳокимликларига қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик тўғрисида тегишли тақдимномалар берилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шайхонтоҳурда 2 қаватли дўкон ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:28

    Шайхонтоҳурда 2 қаватли дўкон ёниб кетди

    Ҳодиса жойига 4 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси етиб борган.

    'Ўзбекистон экологияси учун GEF 6,1 млн доллар ажратади'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:21

    Ўзбекистон экологияси учун GEF 6,1 млн доллар ажратади

    Шунингдек, ушбу ташкилот Марказий Осиё экотизими бўйича лойиҳани қиймати 18,4 миллион доллар билан молиялаштиради.

    'Ўзбекистонда алкоголь маҳсулотларига акциз солиғи ЖСТ талаблари асосида бирхиллаштирилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:12

    Ўзбекистонда алкоголь маҳсулотларига акциз солиғи ЖСТ талаблари асосида бирхиллаштирилади

    2027 йил 1 январгача алкоголь маҳсулотларига қўлланиладиган акциз ставкалари босқичма-босқич тенглаштирилади.

    'Наманганда Onix уриб кетиши оқибатида яна бир ЙПХ ходими ҳалок бўлгани айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:05

    Наманганда Onix уриб кетиши оқибатида яна бир ЙПХ ходими ҳалок бўлгани айтилмоқда

    Наманган вилоятига даволаниш учун борган навоийлик ЙПХ ходими ЙТҲ оқибатида вафот этди.

    'Ўзбекистонда “Шажара” ахборот тизими йўлга қўйилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:42

    Ўзбекистонда “Шажара” ахборот тизими йўлга қўйилади

    2026 йил 1 сентябрдан фуқаролар ўз оила шажарасини онлайн тарзда кўриши мумкин бўлади.

    'Тошкентда маст ҳайдовчи тунги тинчликни бузди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:10

    Тошкентда маст ҳайдовчи тунги тинчликни бузди

    Миробод туманида Malibu ҳайдовчиси маст ҳолда фуқароларни ҳақорат қилган.