АсосийЖамият

Тошкент аэропортида қолдириб кетилган “багаж”дан ноқонуний буюмлар чиқди

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

'Тошкент аэропортида қолдириб кетилган “багаж”дан ноқонуний буюмлар чиқди'ning rasmi

160 млн сўмлик тиббиёт буюмларининг ноқонуний ўтказмасига чек қўйилди. Бу ҳақда “Тошкент-АЭРО” ИБК ахборот хизмати маълум қилди. 

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 16 июль куни тахминан соат 15:00 ларда “Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти” чегара-божхона пости ходимлари томонидан умумий учиб келиш залининг “Багаж қидирув бўлими”га фуқаро багажини олиб кетиш мақсадида мурожаат қилиб келган. Шундан сўнг багаж кўрикдан ўтказилганда, 2 дона қора ва 2 дона ҳаворангли йўл сумкалари ичидан божхона назорати учун белгиланган тартибда тақдим этилмаган, оғзаки сўровда айтилмаган, ҳеч қандай рухсат этувчи ҳужжатларга эга бўлмаган, умумий қиймати 160 млн 100 минг сўм бўлган жами 1 850 қути стоматологияда қўлланиладиган тиш игналари ва 140 қути кўз линзалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шайхонтоҳурда 2 қаватли дўкон ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:28

    Шайхонтоҳурда 2 қаватли дўкон ёниб кетди

    Ҳодиса жойига 4 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси етиб борган.

    'Ўзбекистон экологияси учун GEF 6,1 млн доллар ажратади'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:21

    Ўзбекистон экологияси учун GEF 6,1 млн доллар ажратади

    Шунингдек, ушбу ташкилот Марказий Осиё экотизими бўйича лойиҳани қиймати 18,4 миллион доллар билан молиялаштиради.

    'Ўзбекистонда алкоголь маҳсулотларига акциз солиғи ЖСТ талаблари асосида бирхиллаштирилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:12

    Ўзбекистонда алкоголь маҳсулотларига акциз солиғи ЖСТ талаблари асосида бирхиллаштирилади

    2027 йил 1 январгача алкоголь маҳсулотларига қўлланиладиган акциз ставкалари босқичма-босқич тенглаштирилади.

    'Наманганда Onix уриб кетиши оқибатида яна бир ЙПХ ходими ҳалок бўлгани айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:05

    Наманганда Onix уриб кетиши оқибатида яна бир ЙПХ ходими ҳалок бўлгани айтилмоқда

    Наманган вилоятига даволаниш учун борган навоийлик ЙПХ ходими ЙТҲ оқибатида вафот этди.

    'Ўзбекистонда “Шажара” ахборот тизими йўлга қўйилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:42

    Ўзбекистонда “Шажара” ахборот тизими йўлга қўйилади

    2026 йил 1 сентябрдан фуқаролар ўз оила шажарасини онлайн тарзда кўриши мумкин бўлади.

    'Тошкентда маст ҳайдовчи тунги тинчликни бузди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:10

    Тошкентда маст ҳайдовчи тунги тинчликни бузди

    Миробод туманида Malibu ҳайдовчиси маст ҳолда фуқароларни ҳақорат қилган.