АсосийЖиноят

⚡️”Бахти Ташкентский” 20 йилга қамалди

Тез орада бошқа судланувчилар бўйича ҳам суд ҳукми эълон қилинади.

'⚡️”Бахти Ташкентский” 20 йилга қамалди'ning rasmi

Бугун, 19 июль куни Жиноят ишлари бўйича Юнусобод судида «Бахти Ташкентский» лақаби билан танилган Бахтиёр Қудратуллаев ва яна 36 нафар фуқарога нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш якунланди.

Суд судланувчи Бахтиёр Қудратуллаевни Жиноят кодексининг 10 моддаси билан айбдор деб топиб, 20 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Эслатиб ўтамиз,Бахтиёр Қудратуллаев 2023 йил 3 декабрь куни ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан қўлга олинган эди.

Сал аввал суд ишида прокурор “Бахти Ташкентский”га 20 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни сўраган эди.

Тез орада бошқа судланувчилар бўйича ҳам суд ҳукми эълон қилинади. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар