АсосийЖамият

Фарғонадаги кафе газга яширинча уланиб олиб, хизмат кўрсатаётгани аниқланди

110,5 млн сўмлик табиий газ ўғриланган.

'Фарғонадаги кафе газга яширинча уланиб олиб, хизмат кўрсатаётгани аниқланди'ning rasmi

Табиий газ тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар қилди.

Департаментнинг Данғара туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар Н.Ж. ва А.К. умумий овқатланиш шохобчасини ташкил этиб, 5 дона газ плита ва бошқа ускуналарни газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 110,5 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар