Тошкент шаҳар ҳокимининг 2024 йил 16 июлдаги қарорига мувофиқ жорий йилнинг 1 июнига қадар қонунийлаштирилмаган ташқи реклама объектлари пойтахт йўлларидан бартараф этилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар қилди.
Демонтаж ишлари Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги "Рақамли ривожланиш департаменти" МЧЖ томонидан амалга оширилиб, объектлар электр таъминотидан узилади. Миллий гвардия ходимлари эса демонтаж ишлари вақтида жамоат хавфсизлигини таъминлашда кўмак беради.
Мазкур ишлар йил якунига қадар якунланиши кўзда тутилган.