АсосийСиёсат

Қирғизистонлик меҳмонлар қадимий Хивани томоша қилди

Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров икки мамлакат биринчи хонимлари билан биргаликда Хива шаҳридаги Ичан қалъа мажмуаси ва Нуриллабой сарой мажмуасига ташриф буюрди.

'Қирғизистонлик меҳмонлар қадимий Хивани томоша қилди'ning rasmi

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Президенти Садир Жапаров икки мамлакат биринчи хонимлари билан биргаликда Хива шаҳридаги Ичан қалъа мажмуаси ва Нуриллабой сарой мажмуасига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Хива шаҳри 1990 йилда ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган, 1997 йилда унинг 2500 йиллиги нишонланган. Шаҳар 2020 йилда Туркий дунёнинг маданий пойтахти, 2024 йилда эса Ислом дунёсининг туризм пойтахти бўлди.

“Очиқ осмон остидаги музей” сифатида танилган Хива яхлит ёдгорлик сифатида Марказий Осиёда сақланиб қолган ягона шаҳар ҳисобланади. Бу ерда 120 дан ортиқ меъморий обидалар жойлашган.

Олий мартабали меҳмонлар танишувни "Ота дарвоза"дан бошлаб, ноёб "Кўҳна арк" мажмуаси, Шерғозихон мадрасаси, Жума масжиди, "Тошҳовли" мажмуаси ва бошқа обидалар билан танишди.

Меҳмонлар шарафига ўзбек халқ қўшиқлари янграб, театрлаштирилган томоша намойиш этилди.

Шундан сўнг Нуриллабой саройига ташриф буюрилди.

Сарой-боғ мажмуаси XX аср бошларида бунёд этилган. Мажмуа мадраса, 100 дан ортиқ хоналар, галереялардан иборат. Сарой хоналарини безашда хивалик моҳир усталар билан бирга чет эллик рассом-декораторлар ҳам иштирок этганлар, улар саройнинг шарқона қиёфасига Европанинг модерн услубини сингдирганлар.

Хива тарихи ва унинг фан ривожига қўшган ҳиссаси, шунингдек, ҳудуднинг бой маданияти ва санъати ҳақидаги ҳикоялар қирғизистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар

'Ўзбекистон Суринам билан дипломатик муносабатлар ўрнатди'ning rasmi

Сиёсат 22.02.2025 13:24

Ўзбекистон Суринам билан дипломатик муносабатлар ўрнатди

Икки мамлакат ҳукуматлари номидан ҳужжатни давлатларнинг БМТдаги доимий вакиллари имзолади.

'Бахтиёр Саидов АҚШ Давлат котиби билан суҳбатлашди'ning rasmi

Сиёсат 21.02.2025 21:17

Бахтиёр Саидов АҚШ Давлат котиби билан суҳбатлашди

Суҳбат давомида икки ва кўп томонлама мавзулар муҳокама қилинган ва давлатлар ўртасидаги шерикликни кенгайтириш бўйича келишиб олинган.

'Ўзбекистонда ҳаво ҳужумидан мудофаа бўйича янги бўлинмалар ташкил этилади'ning rasmi

Сиёсат 21.02.2025 15:48

Ўзбекистонда ҳаво ҳужумидан мудофаа бўйича янги бўлинмалар ташкил этилади

Хавфсизлик ва мудофаани мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

'Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди'ning rasmi

Сиёсат 21.02.2025 15:04

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

Мулоқотда Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

'Ўзига кредит ажратилишини тақиқлаш бўйича қонун маъқулланди'ning rasmi

Сиёсат 20.02.2025 14:40

Ўзига кредит ажратилишини тақиқлаш бўйича қонун маъқулланди

Жисмоний шахсларнинг ўз номига кредит олишни тўхтатиб қўйиш амалиёти бепул бўлади.

'Британия Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини тўлиқ қўллаб-қувватлади'ning rasmi

Сиёсат 20.02.2025 09:34

Британия Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини тўлиқ қўллаб-қувватлади

Ўзбекистон Президентининг Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича махсус вакилининг Лондонга ташрифи ташкил этилди.