Сурхондарёда икки йигитнинг қўпол ҳазили сабаб бир қиз осма кўприкдан тушиб кетди. Бу ҳақда "zamon" информацион дастурида хабар берди.
Сариосиё тумани ИИБнинг хабар қилишича, осма кўприкдан йиқилиб тушган қиз жиддий шикастланмаган. Ҳозирда у оиласи ёнида. Ҳолат бўйича ФВБ ва ИИБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
Аниқланишича, мазкур осма кўприк ноқонуний қурилган бўлиб, у олиб ташланган.