АсосийЖамият

Ота фарзандини онасига бермаслик учун шкафга яшириб қўйди

Фарғонада ота МИБга ҳар хил баҳоналар билан фарзандини онасига беришдан бош тортиб, уни яшириб келган.

'Ота фарзандини онасига бермаслик учун шкафга яшириб қўйди'ning rasmi

Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси хабар берди.

Собиқ эр-хотин А.Т. ва М.Т. лар ўзаро оилавий келишмовчилик сабаб, аёли уйдан чиқиб кетади. Уларнинг 2018 йилда туғилган вояга етмаган А.Ю. фарзанди отаси билан қолади. Аммо ота А.Т. МИБнинг вояга етмаган болани онасига бериши кераклиги ҳақидаги огоҳлантиришларига қарамай, ҳар хил баҳоналар билан фарзандни онасига беришдан бош тортган ва уни яшириб юрган.

Шундан сўнг, Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг даъвони таъминлаш тўғрисидаги ҳужжатига асосан қарздор А.Т.дан ундирувчи М.Т.га 2018 йилда туғилган вояга етмаган А.Ю. онаси тарбиясига олиб бериш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Марғилон шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган.

Давлат ижрочиларининг ҳаракатлари натижасида бола шу йилнинг 17 июль куни тонги соат 06:00 ларда қарздорнинг яшаш хонадонида шкаф ичида яширинган ҳолатда топилиб, шу заҳоти онасига олиб берилди.

    Бошқа янгиликлар