АсосийДунё

Жанубий Кореядаги университетда "Ўзбекшунослик" кафедраси очилди

Намсеул университети вице-президенти Юн-Сеок Ли "Ўзбекшунослик" кафедрасига масъул этиб университетнинг ўзбекистонлик профессори Зоир Саттаровни тайинланганини маълум қилди.

'Жанубий Кореядаги университетда "Ўзбекшунослик" кафедраси очилди'ning rasmi

"Ипак йўли" туризм ва маданий мерос халқаро университети ташаббуси билан Корея Республикасининг Намсеул университетида "Ўзбекшунослик" кафедраси очилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири. 

"Ипак йўли" туризм ва маданий мерос халқаро университети Туризм кафедраси мудири Акмалжон Одилов ҳамда кафедра ўқитувчиси Муслима Амириддинова 17 июль куни Намсеул университетига ташриф буюрди. Сафар давомида университет вице-президенти, профессор Юн-Сеок Ли ва бошқа масъуллар билан учрашув ўтказилди. Унда икки университет вакиллари келишуви асосида очилаётган "Ўзбекшунослик" кафедраси фаолиятини қўллаб-қувватлаш масалалари кўриб чиқилди.

Томонлар кафедранинг Ўзбекистон тарихи ва маданияти, ўзбек тили ва адабиётини Корея Республикасида кенг тарғиб қилишда муҳим ўрин эгаллашига умид билдирдилар.

Намсеул университети вице-президенти Юн-Сеок Ли "Ўзбекшунослик" кафедрасига масъул этиб университетнинг ўзбекистонлик профессори Зоир Саттаровни тайинланганини маълум қилди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар