Шу йилнинг, 19 июль куни товламачилик, фирибгарлик, баданга оғир шикаст етказиш ва бошқа жиноятларда айбланган Бахтиёр Қудратуллаев ва яна 36 нафар фуқарога нисбатан очилган жиноят иши бўйича очиқ суд жараёни якунланди.
Маҳкумлардан бири, Тошкент вилоятидан 60 ёшли Шукурали Қурбонов суд ҳукмидан бир кун ўтиб вафот этди. Унга ўткир миокард инфаркти ташхиси қўйилган.
Эслатиб ўтамиз, Шукурали Қурбонов Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари ва 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 8 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланганди.