Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 июлдаги Ф–36-сон фармойиши билан 2024/2025 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси (гранти) параметрлари тасдиқланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди. Унга кўра:
- бакалавр кундузги таълим шаклига – 34 838 нафар;
- магистрлар тайёрлаш бўйича – 9 365 нафар грант ўринлари ажратилди.
Шунингдек, Давлат комиссияси томонидан 2024/2025-ўқув йили учун:
бакалавриат таълим йўналишига қабул бўйича:
- умумий қабул параметрларини;
- қўшимча қабул параметрларини;
- ўқишга қабул қилишнинг минимал ўтиш балини;
- мақсадли қабул квоталарини ва ушбу квоталарнинг туман (шаҳар)лар кесимидаги тақсимотини;
- умумий қабул параметрига нисбатан давлат гранти квотасининг улушини;
- ҳамда магистратура мутахассисликлари бўйича умумий қабул параметрларини тасдиқланиши белгиланди.