АсосийЖамият

Талаб этиладиган 30 дан ортиқ ҳужжатлар қисқартирилди — Адлия вазирлиги

Энди 10 дан ортиқ лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олишда қоғозбозлик қисқартирилди.

'Талаб этиладиган 30 дан ортиқ ҳужжатлар қисқартирилди — Адлия вазирлиги'ning rasmi

Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алқоалар бўлими хабарига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг “Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларининг соддалаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида” 2024 йил 13 июлдаги  қарорига асосан қуйидаги янгиликлар жорий этилмоқда:

1) 10 дан ортиқ лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олишда талабгорлардан талаб этиладиган 30 дан ортиқ ҳужжатлар қисқартирилди.

Эндиликда санитария-гигиена, ёнғин хавфсизлиги, саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги ва шу каби хулосалар лицензия ва рухсатнома олиш жараёнида бир вақтнинг ўзида тегишли ташкилотлар томонидан берилиши йўлга қўйилади.

2) 4 та лицензия ва хабарномалардан ортиқча талаблар чиқариб ташланди.

Мисол учун, Бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялашда лицензияловчи орган томонидан белгиланган тартибда божхона органларига ҳисобот тақдим этиш талаби;

Кадрлар малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш фаолияти фақат сайёр шаклда амалга оширилганда мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида биноларнинг мавжуд бўлиши ҳақидаги талаб;

Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмлари ҳамда бошқа буюмлар ишлаб чиқариш фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома юборишда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан бериладиган хулосани талаб қилиш бекор қилинди.

3) Йўловчи ва юкларни автомобиль транспортида ташиш учун лицензия талабида автотранспортлардан фойдаланиш учун масъул бўлган мутахассис сифатида ўрта-махсус маълумотли шахсларни ҳам тайинлаш мумкинлиги белгиланди.

4) Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга оширишда муддатларни иш кунида ҳисоблаш йўлга қўйилди.

5) 4 та турдаги лицензия, рухсатнома ва хабарномалар паспортлари тасдиқланди ва тизимлаштирилди. 

Хусусан,

Тамаки маҳсулотлари билан улгуржи савдо қилишни бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома паспорти;

Тамаки маҳсулотлари билан чакана савдо қилишни бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома паспорти;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати қарорларига биноан олиб чиқиладиган буюмлар ва маҳсулотларни экспорт қилиш учун рухсатнома паспорти;

Махсус турдаги товарларни экспорт ва импорт қилиш учун лицензия паспорти.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шайхонтоҳурда 2 қаватли дўкон ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:28

    Шайхонтоҳурда 2 қаватли дўкон ёниб кетди

    Ҳодиса жойига 4 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси етиб борган.

    'Ўзбекистон экологияси учун GEF 6,1 млн доллар ажратади'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:21

    Ўзбекистон экологияси учун GEF 6,1 млн доллар ажратади

    Шунингдек, ушбу ташкилот Марказий Осиё экотизими бўйича лойиҳани қиймати 18,4 миллион доллар билан молиялаштиради.

    'Ўзбекистонда алкоголь маҳсулотларига акциз солиғи ЖСТ талаблари асосида бирхиллаштирилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:12

    Ўзбекистонда алкоголь маҳсулотларига акциз солиғи ЖСТ талаблари асосида бирхиллаштирилади

    2027 йил 1 январгача алкоголь маҳсулотларига қўлланиладиган акциз ставкалари босқичма-босқич тенглаштирилади.

    'Наманганда Onix уриб кетиши оқибатида яна бир ЙПХ ходими ҳалок бўлгани айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:05

    Наманганда Onix уриб кетиши оқибатида яна бир ЙПХ ходими ҳалок бўлгани айтилмоқда

    Наманган вилоятига даволаниш учун борган навоийлик ЙПХ ходими ЙТҲ оқибатида вафот этди.

    'Ўзбекистонда “Шажара” ахборот тизими йўлга қўйилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:42

    Ўзбекистонда “Шажара” ахборот тизими йўлга қўйилади

    2026 йил 1 сентябрдан фуқаролар ўз оила шажарасини онлайн тарзда кўриши мумкин бўлади.

    'Тошкентда маст ҳайдовчи тунги тинчликни бузди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:10

    Тошкентда маст ҳайдовчи тунги тинчликни бузди

    Миробод туманида Malibu ҳайдовчиси маст ҳолда фуқароларни ҳақорат қилган.