АсосийЖамият

Самарқандда Nexia-3 ҳайдовчиси рулда ухлаб қолиб, ЙТҲга учради

Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, машинада бўлган йўловчи вафот этди.

'Самарқандда Nexia-3 ҳайдовчиси рулда ухлаб қолиб, ЙТҲга учради'ning rasmi

Самарқанд вилояти Нуробод туманида Nexia 3 машинаси ЙТҲга учради. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ хабар қилди.

Маълум қилинишича,  20 июль куни соат 06:00 атрофида Ингичка-Каттақўрғон йўналишида кетаётган Nexia 3 ҳайдовчиси рулда ухлаб қолган ва бошқарувни йўқотган.  Натижада машина йўлнинг ўнг томон четига чиқиб кетиб, бир неча марта ағдарилган.

Ҳайдовчи ва олд ўриндиқда бўлган шахс шифохонага ётқизилган. Бироқ кўрсатилган муолажаларга қарамасдан йўловчи шифохонада вафот этган. 

Ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. 

    Бошқа янгиликлар