АсосийЖамият

Чорвоқда бахтсиз ҳодиса сабаб икки йигит вафот этди

19 ёшли йигит скутерда бошқарувни йўқотиб, катамаранга урилган.

'Чорвоқда бахтсиз ҳодиса сабаб икки йигит вафот этди'ning rasmi

Жорий йилнинг 20 июль куни соат 14:30 ларда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Чорвоқ” сув омборининг “Бурчмулла” сув ҳавзасига дам олиш мақсадида келган Зангиота туманида истиқомат қилувчи 19 ёшли фуқаро скутерни ҳайдаш вақтида бошқарувни эплай олмай, қаршисидаги катамаранга бориб урилган. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар қилди. 

Оқибатда катамаранда бўлган 2 нафар Фарғона вилоятидан келган фуқаро тан жароҳати олган. Ушбу бахтсиз ҳодиса оқибатида фуқаролар олган тан жароҳати туфайли воқеа жойида вафот этган. 

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, Бўстонлиқда содир бўлган ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 260-моддаси (Темир йўл, денгиз, дарё ёки ҳаво транспортининг ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

    Бошқа янгиликлар