Самарқанд вилояти ўтказилган рейдда Булунғур Юқори нуқта постида денгиз қисқичбақалари юкланган юк ташувчи транспорт воситаси тўхтатиб қолинди, дея хабар бермоқда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги.
Текширувда браконерлар томонидан 75 та пластик идишда 22 минг 125 та, оғирлиги 765,5 кг бўлган қисқичбақалар Тошкент шаҳрига олиб кетаётганлиги маълум бўлган.
Бунинг оқибатида табиата 130 миллион 130 минг сўм зарар етказилган.
Қисқичбақалар Каттақорғон сув омборига қўйиб юборилди. Автортранспорт воситаси жарима майдонига жойлаштирилди. Шунингдек, ҳолат юзасидан тўпланган барча ҳужжатлар ҳуқуқбузарларни аниқлаш ва қонуний чора кўриш мақсадида Самарқанд вилоят прокуратурасига юборилди.