АсосийЖиноят

Тошкент вилоятида 13 ёшли қизга жисмоний ва руҳий азоб берган ўгай она қамалди

Суд ҳукми билан унга 3 йил 6 ой муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланди.

'Тошкент вилоятида 13 ёшли қизга жисмоний ва руҳий азоб берган ўгай она қамалди'ning rasmi

Ўтган йилнинг декабрь ойида Тошкент вилоятида 13 ёшли қиз ўгай онаси томонидан мунтазам равишда жисмоний ва руҳий зўравонлик қилинаётгани ҳақида хабар берилганди. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани маълумот берди.

Мазкур ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича олиб борилган дастлабки терговда аниқланишича, Ш.С. 2010 йилда туғилган қизи С.Р.ни 2023 йил давомида муттасил равишда дўппослаб, унга нисбатан жисмоний ҳамда руҳий жиҳатдан азоб бериб, унда кучли қўрқув ҳосил қилиш йўли орқали ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб, танасининг турли жойларига тан жароҳатлари етказиб келган.

Болалар омбудсмани вакили бола манфаатлари нуқтаи назаридан мазкур ишнинг суд процессида кўрилишида иштирок этди. 

Жорий йилнинг 5 июнь куни Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судида мазкур жиноят иши юзасидан чиқарилган ҳукмга биноан, Ш.С. ЖКнинг 110-моддаси 2-қисми "а", "в" бандлари (қийнаш) ва 112-моддаси 3-қисми (ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) билан айбдор деб топилиб, унга нисбатан 3 йил 6 ой муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланди ва мазкур жазо билан боғлиқ тегишли чекловлар ўрнатилди.

Бошқа янгиликлар