АсосийЖамият

6 ойда 800 нафардан ортиқ маҳкум касбга ўргатилиб, сертификатлар топширилди

Бу ҳақда 2024 йилда қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва олдини олиш учун амалга оширилган ишлар юзасидан бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди.

'6 ойда 800 нафардан ортиқ маҳкум касбга ўргатилиб, сертификатлар топширилди'ning rasmi

2024 йилнинг 1 ярим йиллигида 800 нафардан ортиқ маҳкумлар касбга ўргатилиб, уларга сертификатлар берилди. Бу ҳақда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан 2024 йилнинг биринчи ярим йиллигида қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва олдини олиш юзасидан амалга оширилган ишлар юзасидан бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди.

"Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Навоий ва Наманган вилоятларидаги минтақавий вакиллари ва вилоятлардаги "Ҳунарманд" уюшмаси билан биргаликда ушбу ҳудудлардаги жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган маҳкумлар касб-ҳунарга ўргатилмоқда", – дейилади Омбудсман хабарида.

Шунингдек, Омбудсман тавсиясига кўра, Жиззах шаҳар ҳамда Дўстлик туманидаги вақтинча сақлаш ҳибсхоналари, Тошкент вилояти Чиноз туманидаги ВСҲ капитал, Самарқанд вилоятидаги ВСҲ жорий, Нурафшон шаҳар ва Тошкент тумани ВСҲларидаги таъмирталаб ҳолатга келган камера ва сайр қилиш хоналари тўлиқ таъмирланган.

Навоийдаги 36-сон Манзил-колониясидаги маҳкумларнинг умумий сони учун кичиклик қиладиган ошхона ўрнига 300 ўринга мўлжалланган барча қулайликларга эга бўлган ошхона қурилиб, фойдаланишга топширилди.

"Қолаверса, Бухородаги 4-сон тергов ҳибсхонасида хўжалик ишларига жалб қилинган маҳкумлар учун яқин қариндошлари билан учрашув хоналари қурилмоқда", – дейилади хабарда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар

'Андижонда зилзила қайд этилди'ning rasmi

Жамият Бугун 09:23

Андижонда зилзила қайд этилди

Зилзила маркази Марҳамат тумани.

'Божхонадан қарийб 1,5 млн рублни олиб чиқиб кетмоқчи бўлган шахс ушланди'ning rasmi

Жамият Бугун 08:48

Божхонадан қарийб 1,5 млн рублни олиб чиқиб кетмоқчи бўлган шахс ушланди

Фуқаро декларацияланмаган пулларни курткасининг чўнтагида олиб ўтишга уринган.

'Бугун ҳарорат 2 даража совуқ бўлади'ning rasmi

Жамият Бугун 08:17

Бугун ҳарорат 2 даража совуқ бўлади

21 декабрь кунги об-ҳаво прогнозлари эълон қилинди.

'Аи-80 бензинни сотмасдан сақлаб турган АЁҚШга чора кўрилди'ning rasmi

Жамият 20.12.2024 21:01

Аи-80 бензинни сотмасдан сақлаб турган АЁҚШга чора кўрилди

АИ-92-маркали автобензини лаборатория таҳлилларидан ўтказилганда сифатсизлиги аниқланди.

'Тошкент вилоятида 3 киши ис газидан заҳарланиб, вафот этди'ning rasmi

Жамият 20.12.2024 18:01

Тошкент вилоятида 3 киши ис газидан заҳарланиб, вафот этди

Эр-хотин ва уларнинг 8 ёшли фарзанди ҳалок бўлгани айтилмоқда.

'Энг олис, энг чекка ҳудудлар аҳолисига ёрдам кўрсатиляпти'ning rasmi

Жамият 20.12.2024 16:10

Энг олис, энг чекка ҳудудлар аҳолисига ёрдам кўрсатиляпти

Нукус шаҳридан юз километр олисдаги Қўнғирот туманининг “Қўнғирот”, “Қоратол” овулларида аҳоли, “маҳалла еттилиги” билан мулоқотлар асносида кичик тадбиркорлик субъектлари вакилларини ўйлантираётган масалалар ўрганилиб, жойида ечим топиб берилди. Оғир ижтимоий аҳволдаги оилаларга амалий ёрдам кўрсатилди.