АҚШ президенти сайловида мустақил номзод сифатида қатнашаётган Роберт (Кичик) Кеннедининг баёнот беришича, Республикачилар партияси номзоди Доналд Трампни фақат у енга олади. Бу ҳақда "Azerbaycan 24" хабар берди.
“Доналд Трампни енгиши мумкин бўлган бошқа номзод йўқ. Бу сайловда ғалаба қозонишимга ишонаман”, — деди Роберт Кеннеди.
Эслатиб ўтамиз, 21 июль куни Демократлар партияси номзоди Жо Байден президентлик учун курашишдан чиққанини расман эълон қилди.