АсосийЖамият

Тошкент вилоятида 1 млрд сўмлик синтетик гиёҳванд моддаларни сақлаб келган шахс қўлга олинди

22 ёшли шахс мазкур синтетик воситани бўлакларга бўлиб, “закладка” орқали сотишни режалаштирган.

'Тошкент вилоятида 1 млрд сўмлик синтетик гиёҳванд моддаларни сақлаб келган шахс қўлга олинди'ning rasmi

Тошкент вилояти ИИББ тезкор қидирув хизмати томонидан Тошкент тумани ИИБ ва ДХХ ҳудудий бўлинмаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, 2002 йилда туғилган шахс (А.Т.) ўзининг Tracker автомашинасида вазни 1 кг 433 гр бўлган “мефедрон” синтетик гиёҳвандлик воситасини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё билан ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.

Аниқланишича, 22 ёшли шахс мазкур синтетик воситани бўлакларга бўлиб, контакциз манзил (“закладка”) орқали сотишни режалаштирган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодекси 273 моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Фарғонада содир бўлган аянчли ЙТҲда эр-хотин вафот этди'ning rasmi

    Жамият 22.10.2024 09:04

    Фарғонада содир бўлган аянчли ЙТҲда эр-хотин вафот этди

    Cobalt ҳайдовчиси туманли об-ҳавода қарама-қарши йўналишга чиқиб ҳаракатланган.

    'Сирдарё ва Наманганда табиий газдан ноқонуний фойдаланаётганлар фош қилинди'ning rasmi

    Жамият 22.10.2024 08:41

    Сирдарё ва Наманганда табиий газдан ноқонуний фойдаланаётганлар фош қилинди

    Ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

    'Ўзбекистонлик талабалар учун Польшада ҳақ тўланадиган стажировка йўлга қўйилмоқда'ning rasmi

    Жамият 22.10.2024 08:26

    Ўзбекистонлик талабалар учун Польшада ҳақ тўланадиган стажировка йўлга қўйилмоқда

    Қишлоқ хўжалиги вазирлиги делегациясининг Польшага ташрифи давомида келишувга эришилган.

    'Бугун Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида ёмғир ёғади'ning rasmi

    Жамият 22.10.2024 08:14

    'Афғонистонда ўзбек ҳайдовчиларидан ундириладиган йиғимлар миқдори камайтирилди'ning rasmi

    Жамият 21.10.2024 20:50

    Афғонистонда ўзбек ҳайдовчиларидан ундириладиган йиғимлар миқдори камайтирилди

    Юк автомобилининг Афғонистон ҳудудига кириши (3 минг афғони) ва Амударё кўпригидан ўтиш учун йиғим (7 минг афғони) этиб белгиланди.

    'Президент Тошкент шаҳридаги дренаж тизими ишига қатъий эътироз билдирди'ning rasmi

    Жамият 21.10.2024 19:00

    Президент Тошкент шаҳридаги дренаж тизими ишига қатъий эътироз билдирди

    Бундан ташқари, пойтахтда дарахтларнинг касалланиши ҳам кўпайгани қайд этилди.