Тошкент халқаро аэропортида фуқаро пневматик тўппонча олиб ўтмоқчи бўлди
Бу ҳақда “Тошкент-АЭРО” ИБК ахборот хизмати маълум қилди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 22 июль куни соат 15:50 ларда “Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти” чегара-божхона ходимлари томонидан “Внуково-Тошкент” йўналиши бўйича учиб келган Ўзбекистон Республикаси фуқаросига тегишли йўл сумкалари божхона кўригидан ўтказилди. Унга кўра, божхона назоратига тегишли тартибда тақдим этилмаган, муқобил манбаларга кўра тахминий қиймати 700 минг сўм бўлган жами 1 дона “КР-18” русумли пневматик тўппонча ва “ANGRY BB’s” номли оғирлиги 1 кг бўлган шарсимон шаклдаги пластик ўқлар борлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.