Бироз аввал қишлоқликларни “жирканч махлуқот” дея ҳақорат қилган қиз судланганди. ЖИБ Миробод туман суди раиси қонун ва Судьялар одоби кодексини бузган ҳолда мазкур иш кўрилаётган суд мажлисига кириб, ҳали кўриб тугалланмаган иш бўйича қамоқ жазоси берилмаслигини айтганди. Ҳолатга Судьялар Олий кенгаши расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди раиси ва шу суд судьясининг ҳуқуқбузар А.С.га оид маъмурий ҳуқуқбузарликка доир иш очиқ суд мажлисида кўриб чиқилиши арафасидаги хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланган.
Хизмат текшируви натижаси бўйича қўшимча ахборот берилиши айтилган.