АсосийЖамият

Тошкентда 400 долларлик электросамокат ўғриси ушланди

19 ёшли йигит эканлиги аниқланган.

'Тошкентда 400 долларлик электросамокат ўғриси ушланди'ning rasmi

Тошкентда электросамокат ўғирлаган 19 ёшли йигит қўлга олинди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Юнусобод тумани ИИО ФМБга мазкур туманда яшовчи 32 ёшли фуқаро ариза билан мурожаат қилган. Фуқаро аризасида, 2024 йилнинг 13 июль куни номаълум шахс кўп қаватли уйнинг йўлагида қаровсиз қолдирилган 400 АҚШ долларлик электросамокатни ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

"Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни содир этишда гумонланувчи 19 ёшли йигит ушланган. Ҳозирда тергов давом этмоқда", — дейилади хабарда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар