АсосийЖиноят

Юридик университетига 3 500 долларга ўқишга киритиб қўйишни айтган шахс ушланди

У юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида университетнинг магистратурасига киритиб қўймоқчи бўлган.

'Юридик университетига 3 500 долларга ўқишга киритиб қўйишни айтган шахс ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент давлат юридик университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди.

Фуқаро Х.Х. (муқаддам судланган) фуқаро М.Ш.нинг ишончига кириб, унга гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида чет тиллари бўйича таҳсил олганлиги тўғрисида сертификат олиб бериб, Тошкент давлат юридик университетининг магистратура босқичига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 3 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар