АсосийЖамият

Маънавият ва маърифат марказига нисбатан иш қўзғатилди

Марказнинг 2 та сайтни яратиш хизмати учун 1,4 млрд. сўмлик савдолар эълон қилгани танқидий муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

'Маънавият ва маърифат марказига нисбатан иш қўзғатилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан бошланғич қиймати 1,4 млрд. сўмдан ортиқ бўлган “qadriyatim,uz”, “tanlov,manaviyat,uz” сайти ва мобил иловасини ҳамда марказнинг расмий веб-порталини яратиш хизмати бўйича танлов савдолари эълон қилгани  танқидий муҳокамаларга сабаб бўлди.

Ушбу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан танлов савдолари бўйича ўрганиш ишлари амалга оширилган.

- Ўрганиш натижалари бўйича Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 29-моддаси талабларига риоя қилинмаганлиги аломатлари юзасидан Республика Маънавият ва маърифат марказига нисбатан иш қўзғатилди ва белгиланган тартибда кўриб чиқилади. Натижаси ҳақида қўшимча ахборот тақдим этилади, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар