«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ тезюрар поездларнинг эрталабки қатнов вақтини ўзгартиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда жамият матбуот хизмати хабар қилди.
Изоҳланишича, бу ўзгариш хорижий ҳамда маҳаллий сайёҳларнинг тарихий шаҳарларда узоқроқ бўлишини таъминлаш мақсадида амалга оширилиши мумкин.
«Афросиёб» электропоездлари эрталабки қатнови вақтини 1 соат олдинга суриш таклиф қилинмоқда.
Яъни:
- Тошкент – Қарши йўналишида поезднинг амалдаги жўнаш вақти соат 7:24, таклиф қилинаётган вақт – 6:24;
- Тошкент – Самарқанд, амалдаги жўнаш вақти 7:47, таклиф қилинаётган вақт – 6:47;
- Тошкент – Бухоро, амалдаги жўнаш вақти 8:23, таклиф қилинаётган вақт – 7:23;
- Тошкент – Бухоро, амалдаги жўнаш вақти 8:50, таклиф қилинаётган вақт – 7:50.